Президент Шавкат Мирзиёев 23 апрель куни хорижий мамлакатлар элчиларини қабул қилгач, Тошкентдаги бир қатор объектлар, жумладан, Электр энергиясини ҳисобга олишни автоматлаштириш маркази ва Технопаркдаги янги корхоналарни бориб кўрди. Ундан кейин эса Яшнобод туманидаги Парвоз маҳалласи аҳолиси билан суҳбатлашди. «Тошкент намуна бўлиши керак», — деди президент. «Газета.uz» фоторепортажи.
Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги Электр энергиясини ҳисобга олишни автоматлаштириш марказига ташриф буюриб, бутун мамлакат бўйлаб ушбу автоматлашган тизимга хизмат кўрсатиш марказларини ташкил этиш кўрсатма берди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг